Жаҳон | 20:21 / 27.08.2022
16300
2 дақиқада ўқилади

Путин украиналикларнинг Россияда чексиз муддат бўлиб туришига рухсат берди

Ушбу фуқароларга нисбатан маъмурий чиқариб юбориш, депортация ёки Россияга кириш тақиқланишига йўл қўйилмайди. Улар РФ ҳудудида меҳнат қилиш рухсатномаси ёки патент олмасдан меҳнат фаолияти амалга ошириши мумкин.

Фото: РИА Новости

Россия президенти Владимир Путин “ДХР ва “ЛХР” ҳамда Россия назорати остидаги Украина ҳудудларида яшовчи фуқароларга оид иккита фармонни имзолади. 

Биринчи фармонга кўра, “ДХР ва “ЛХР” ҳамда Россия назорати остидаги Украина ҳудудларида яшовчи фуқаролар тегишли процедуралардан (дактилоскопик регистрация ва бошқалар) ўтганидан сўнг РФ ҳудудида чексиз муддат бўлиб туришлари мумкин. Улар РФ ҳудудида меҳнат қилиш рухсатномаси ёки патент олмасдан меҳнат фаолияти амалга ошириши мумкин.

Ушбу фуқароларга нисбатан маъмурий чиқариб юбориш, депортация ёки Россияга кириш тақиқланишига йўл қўйилмайди. Терактлар содир этишни режалаштирган, жамоат тартибига таҳдид солган шахслар бундан мустасно.

Яна бир фармонга кўра, 2022 йил 1 июлдан бошлаб “ДХР ва “ЛХР” ҳамда Россия назорати остидаги Украина ҳудудларида яшовчи фуқароларга пенсия ва ижтимоий нафақалар белгиланади.

24 август ҳолатига кўра, феврал ойидан буён Россияга Украинадан 3,5 млн нафардан ортиқ қочқин ўтган. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид