Байрам кунлари об-ҳаво ўзгариши кутилмайди - «Ўзгидромет»
Ҳафта биринчи ярмида ва байрам кунлари Ўзбекистон барча ҳудудларида қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, ҳафта биринчи ярмида ҳаво ҳарорати 33-35 даража иссиқ атрофида бўлади.
Қайд этилишича, байрам кунлари 33-37 даражагача бироз иссиқроқ бўлади. Кечалари ва эрталабки соатларда 13-18 даража илиқ атрофида бўлган қулай ҳарорат кузатилади.
Бундан олдин Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 30 август, сешанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилганди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-18 даража илиқ, кундузи 33-35 даража иссиқ бўлади.
Республика тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.