Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маск инсониятни сақлаб қолиш учун нефт ва газ қазиб олишни давом эттириш зарурлигини айтди
Миллиардернинг фикрича, яшил энергетикага ўтиш дунё дуч келган энг катта муаммолардан бири.
Фото: Reuters
Дунёнинг энг бадавлат одами Илон Маск инсониятни сақлаб қолиш учун нефт ва газ қазиб олишни давом эттириш зарурлигини билдирди.
«Қисқа муддатли истиқболда нефт ва газдан фойдаланишимиз керак, акс ҳолда инсоният инқирозга учрайди деб ўйлайман», — деди Tesla компанияси асосчиси.
Миллиардернинг фикрича, яшил энергетикага ўтиш дунё дуч келган энг катта муаммолардан бири.
«Бунга ўнлаб йиллар керак бўлади», — деди у.
Маск дунёдаги туғилиш даражасини асосий муаммолардан бири деб атади.
«Инсоният йўқолиб кетмаслиги учун одамларда етарлича фарзандлар бўлиши керак», — деди миллиардер.
У аввалроқ туғилиш даражасининг пасайиб кетгани натижасида юзага келган демографик инқироз инсонияга глобал исишдан кўра кўпроқ хавф солишини ёзганди. Унинг фикрича, бу муаммони ҳал қилишнинг ягона йўли - кўп фарзанд кўриш.
Мавзуга оид
07:33 / 23.02.2026
Маск Ойда электромагнит катапулта қурмоқчи
18:57 / 09.02.2026
Илон Маск энди Марс эмас, Ойда шаҳар яратиш устувор эканини айтди
18:16 / 05.02.2026
Тожикистон аҳолиси учун Starlink сунъий йўлдош интернети ишга туширилди
22:14 / 04.02.2026