Жаҳон | 11:42 / 29.08.2022
2724
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Бразилия шаҳарсозлик соҳасида ҳамкорлик ўрнатади

Ўзбекистоннинг Бразилиядаги элчиси (қароргоҳи Вашингтон шаҳрида) Жавлон Ваҳобов Бразилиа шаҳрига ташрифи давомида пойтахт шаҳар Халқаро алоқалар офиси директори ўринбосари Эмилиано Диогенес Абреу билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Dunyo

Учрашувда Бразилия вакили Ўзбекистон пойтахти билан икки томонлама ҳамкорликка тайёрлигини билдириб, атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш, шаҳар бошқаруви, энергетика, транспорт ва шаҳарсозлик соҳалари қизиқиш касб этишини таъкидлади

Бундан ташқари, жамоат хавфсизлиги, сув ресурслари, қаттиқ чиқиндилар, қайта тикланадиган энергия, маданий мерос ва спорт каби йўналишларда истиқболли муносабатлар ўрнатилишига истак борлиги маълум қилинди.

Ўзбекистон шаҳарлари билан биродарлик алоқаларини ўрнатиш ва тажриба алмашинувини йўлга қўйиш манфаатли бўлиши қайд этилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид