Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент – Лондон рейси йўловчиларининг юклари қолиб кетди
Йўловчилар Лондонга, уларнинг багажи бошқа жойга учириб юборилгани ҳақида хабар тарқалди. Uzbekistan Airways изоҳига кўра, бунга Airbus A320neo самолётининг “чекланган тижорат юкланиши” сабаб бўлган. Юклар ҳозир Тошкент аэропортида экани ва йўловчилар айтган манзилга етказиб берилиши маълум қилинди.
28 август куни Тошкент – Лондон йўналишидаги HY-201 авиақатновида йўловчиларнинг юклари ўз манзилига етказилмади.
Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда тарқалган хабардан кейин компания берган изоҳга кўра, бунга Airbus A320neo самолётининг “чекланган тижорат юкланиши” сабаб бўлган.
“Бортга юкланмаган юкларнинг умумий сони 119 ўринни ташкил этади, бу эса 2210 кг миқдорида бўлганини англатади. Айни пайтда HY-201 рейси йўловчиларининг юклари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида жойлашган бўлиб, 30 август куни HY-201 рейси билан Лондонга етказилади”, – дейилади расмий хабарда.
Қўшимча қилинишича, юклар барча йўловчиларга кўрсатилган манзил бўйича етказиб бериш хизмати томонидан бепул етказиб берилади.
Компания келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.
Шу билан бирга, расмий ахборотда йўловчиларнинг юклари бошқа давлатга учириб юборилгани ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берилмаган. Бундан ташқари, рейс 2 соат кечикиб учганига оид даъво ҳам очиқ қолдирилган.
- Uzbekistan Airways'га кўра, юқоридаги ҳолат бўйича қўшимча маълумот учун HY-201 авиақатнови йўловчилари авиакомпаниянинг Лондондаги ваколатхонасига 02070342090 рақами ёки [email protected] ва [email protected] электрон почта манзиллари орқали мурожаат қилиш мумкин.
Мавзуга оид
12:25 / 22.05.2026
IPO нима ва UzNIF акцияларини қандай сотиб олиш мумкин?
21:22 / 18.05.2026
Саида Мирзиёева Лондонда нуфусли халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари ва сиёсатчилар билан учрашувлар ўтказди
23:09 / 28.04.2026
Лондон марказида дунёдаги энг катта капсулали арзон меҳмонхона очилди
09:20 / 28.02.2026