Ўзбекистон | 10:22 / 30.08.2022
5106
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда содир бўлган ЙТҲда пиёда вафот этди

Matiz машинаси йўлни кесиб ўтаётган 64 ёшли пиёдани уриб юборган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 24 август куни А-376 Қўқон-Жиззах автомобил йўлининг Зарбдор тумани Ойбек маҳалласи ҳудудидан ўтган 274-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Зарбдор тумани Лалмикор маҳалласида яшовчи шахс Matiz машинасини Жиззах йўналишида бошқариб кетаётиб йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборган.

Оқибатда, Зарбдор тумани Навоий маҳалласида яшовчи 64 ёшли пиёда оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Зарбдор тумани ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ, Фориш туманида содир бўлган ЙТҲда ВАЗ-2101 машинаси ҳайдовчиси вафот этганди.

Мавзуга оид