Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тайван ҳарбийлари илк бор Хитой дронига қарата ўт очди
Хитой армиясига тегишли дронлардан бири Эрдан оролининг тақиқланган сув ҳудудига кирган. Дрон огоҳлантиришларга қарамасдан парвоз қилишда давом этганидан сўнг тайванлик ҳарбийлар унга қарата ўт очган.
Фото: AP
Тайван ҳарбийлари Хитой халқ-озодлик армияси дронига қарата ўт очди. Бу ҳақда taiwannews хабар берди.
Хабарда айтилишича, Хитой армиясига қарашли учта дрон Тайваннинг Цзинмэн архипелагидаги ороллар узра парвоз қилган. Тайван ҳарбийларининг огоҳлантирувчи сигналидан сўнг улар Хитойнинг Сямэн шаҳрига учиб кетган.
Орадан бир оз вақт ўтгач, дронлардан бири Эрдан оролининг тақиқланган сув ҳудудига кирган. Ҳарбийлар огоҳлантирувчи сигнал берган.
Дрон огоҳлантиришларга қарамасдан парвоз қилишда давом этганидан сўнг тайванлик ҳарбийлар унга қарата ўт очган. Шундан кейингина дрон ортига қайтган.
Қайд этилишича, бу Тайван ҳарбийларининг Хитой дронига қарши илк марта ўт очиши ҳисобланади.
Мавзуга оид
09:45 / 08.04.2026
Россия ва Хитой Ҳўрмуз бўғози бўйича БМТ резолюциясини тўсди
08:05 / 07.04.2026
Стратегик ресурслар харитаси: нодир ер элементлари кимнинг қўлида?
22:45 / 06.04.2026
Украина дрон ҳужумлари сони бўйича биринчи марта Россияни ортда қолдирди – ОАВ
08:02 / 06.04.2026