"Очиқ бюджет" порталида овоз бериш жараёнлари қайта йўлга қўйилди
Техник носозликлар туфайли йўқотилган кунларни инобатга олиб, овоз бериш жараёни 5 кунга узайтирилган ҳолда 17 сентябр соат 23:59 га қадар давом этади.
"Очиқ бюджет" порталида овоз бериш жараёнлари қайта йўлга қўйилди. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар берди.
Хабарга кўра, "Очиқ бюджет" ахборот порталида профилактика ишлари якунланганлиги муносабати билан 31 август соат 20:00 дан бошлаб овоз бериш жараёнларига қайта старт берилди.
Маълум қилинишича, “Ташаббусли бюджет” жараёнлари 2-мавсумининг овоз бериш даври техник носозликлар туфайли йўқотилган кунларни инобатга олиб, овоз бериш жараёни 5 кунга узайтирилган ҳолда 17 сентябр соат 23:59 га қадар давом этади.
“Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ҳамда “Ташаббусли бюджет” жараёнларидаги иштирокингиз учун миннатдорчилик билдирган ҳолда овоз бериш жараёнида янада фаол бўлишингизни сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 24 августдан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2-мавсуми доирасида овоз бериш жараёни бошланди. Мавсум доирасида фуқаролар томонидан илгари суриладиган лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида республика бўйлаб қарийб 1 триллион 62 млрд сўм маблағлар йўналтирилиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
15:07 / 06.02.2023
Муаммоларни тезроқ ҳал қилиш имкони: “Ташаббусли бюджет” бошланди
18:26 / 24.11.2022
Тошкентнинг биқинидаги 30 йилдан бери асфалт кўрмаган кўчалар. Ҳокимлик 1 сўм ҳам ажрата олмаслигини айтди
19:01 / 11.10.2022
Янги ғолиблар ва 3,5 карра кўп маблағ — Президент “Ташаббусли бюджет” бўйича янгиликларни эълон қилди
11:05 / 07.10.2022