Ўзбекистон | 07:42 / 31.08.2022
1806
1 дақиқада ўқилади

Россияда 15 нафар ўзбекистонликнинг иш ҳақи ундириб берилди 

Россия пойтахтидаги “Электро Сити Свет” қурилиш корхонасида ишлаётган 15 нафар фуқаронинг май, июнь, июль ойлари учун иш ҳақи тўланмагани ҳақида мурожаат келиб тушган, деб хабар бермоқда Миграция агентлиги.

Мурожаат юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси негизидаги Меҳнат мигрантлари мурожаатлари билан ишлаш ва уларга ҳуқуқий кўмаклашиш маркази ходимлари иш берувчи билан музокара ўтказди. Натижада, фуқароларнинг 1,5 ой учун (май ойи тўлиқ ва июнь ойи ярими) 1 миллион 50 минг рубл иш ҳақи ундириб берилди

Иш берувчи қолган қарздорликни жорий йил 10 сентябрига қадар тўлаб беришини ваъда қилди. Айни пайтда фуқаролар ушбу корхонада меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид