Жаҳон | 15:34 / 01.09.2022
3488
2 дақиқада ўқилади

Германияда энергияни тежаш бўйича қоидалар кучга кирди

Фото: Reuters

Давлат муассасаларида йўлаклар 19 даражадан юқори бўлмаган тарзда иситилиши ёки умуман иситилмаслиги керак. Хусусий компаниялар офис майдонидаги ҳароратни тартибга солиш учун кўпроқ ҳуқуқларга эга бўлишди.

Россиянинг Украинадаги уруши туфайли юзага келган энергия инқирози фонида Германияда энергияни тежаш бўйича янги қоидалар кучга кирди. 1 сентябрдан бошлаб давлат муассасалари биноларида катта зал, фойе ва йўлакларни иситиш тақиқланади, улар иситиладиган жойларда эса ҳаво ҳарорати 19 даражадан ошмаслиги керак. Бу қоида ижтимоий муассасаларга тааллуқли эмас.

Хусусий компанияларга хона ичидаги, жумладан, офислардаги ҳароратни тартибга солиш учун кўпроқ ҳуқуқлар берилади. Бинолар ва ёдгорликлар энди тунда ёритиб қўйилмаслиги керак. Соат 22:00 дан 16:00 гача ташқи реклама ёритгичлари ўчирилади, ҳаракат хавфсизлиги учун зарур бўлган ҳоллар бундан мустасно, масалан, темирйўл остидаги йўл ўтказгичларда улар ёқилади.

Ёритиш ускуналарини ўчириш қоидалари дўкон ойналари ва кўча чироқларига тааллуқли эмас. Дўкон эшиклари харидорларни жалб қилиш учун доимо очиқ бўлиши шарт эмас. Хусусий ёпиқ ёки очиқ сув ҳавзалари газ ёки электр энергияси билан иситилмаслиги керак. Инқироз шароитида энергия сарфини камайтириш мақсадида ўтган ҳафта қабул қилинган янги қоидалар февраль ойи охиригача амал қилади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид