Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик миллиардерлар йил бошидан бери қарийб 54 млрд доллар йўқотди
«Северсталь» компанияси эгаларидан бири Алексей Мордашов энг кўп йўқотиш билан биринчи ўринда – унинг бойлиги 7,53 млрд долларга камайиб, 21,3 млрд долларни ташкил этмоқда.
Алексей Мордашов Фото: ТАСС
2022 йил бошидан бери россиялик энг бадавлат тадбиркорларнинг бойлиги 53,939 млрд долларга камайди.
Энг кўп йўқотиш «Северсталь» компанияси эгаларидан бири Алексей Мордашов билан юз берди — 7,53 млрд доллар. Эндиликда унинг бойлиги 21,3 млрд долларни ташкил этмоқда.
Йўқотишлар бўйича иккинчи ўринда Evraz ҳолдинги акциядори Роман Абрамович турибди. У 2022 йил бошидан буён 7,34 млрд доллар йўқотди. Ҳозирда Абрамовичнинг бойлиги 10,7 млрд долларга тенг.
НЛМК металлургия компанияси бенефициари Владимир Лисиннинг бойлиги 5,91 млрд долларга камайиб, 22,1 млрд долларга тушди.
«Новатэк» акциядори Геннадий Тимченко йил бошидан бери 4,65 млрд доллар йўқотди ва ҳозирда унинг бойлиги 17,8 млрд долларни ташкил этмоқда.
«Норникель» компанияси ва «Интеррос» ҳолдинги президенти Владимир Потаниннинг бойлиги эса аксинча, 2,2 млрд долларга кўпайди ва 33 млрд долларга етди.
Мавзуга оид
21:54 / 06.12.2025
Путин денгиз блокадаси билан таҳдид қилди. РФ армияси бунга қодирми?
16:15 / 06.12.2025
Мерцга Кремлдан "ҳужум": АҚШнинг Украина бўйича роли атрофида баҳс кучаймоқда
15:44 / 06.12.2025
АҚШ ЕИ давлатларини Киевга Россия активлари ҳисобидан кредит бермасликка чақирди
14:42 / 06.12.2025