Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўқаев оиладаги зўравонлик учун жазони кучайтириш ҳақида топшириқ берди
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев оиладаги зўравонлик учун жазони кучайтириш ҳақида кўрсатма берди, деб хабар қилмоқда Tengrinews.
Давлат раҳбари Қозоғистон халқига мурожаат қилар экан, оиладаги зўравонликни эътиборсиз қолдириб бўлмаслигини таъкидлади.
«Жамиятда оиладаги зўравонликни жиноят тоифасига киритиш масаласи анчадан бери муҳокама қилиб келинмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари бунинг тўғрилигига шубҳа қилмоқда. Бунинг сабаби шундаки, бундай кундалик вазиятларни аниқлаш осон эмас, яъни бу каби воқеаларни текшириш қийин. Бу ҳам бир жиҳатдан тўғри. Лекин оиладаги зўравонликни эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Оилаларни бузаётганлар жазоланмаса янада депрессияга тушишади. Жабрланганлар эса бутунлай ҳимоясиз. Менимча бундай қилмишлар учун жазони кучайтириш вақти келди. Жабрланувчилар кимнингдир сўзи ёки босимидан қўрқмасликлари керак», деб кўрсатма берди Тўқаев.
Тўқаев парламент ҳар икки палатасининг қўшма мажлисида мурожаатнома билан чиқиш қилди. Мурожаатноманинг асосий қисми мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайловларини кузда ўтказишни таклиф қилди. У ўзи ҳам сайловда иштирок этишга тайёрлигини билдирди. Қосим-Жўмарт Тўқаев президентлик учун битта муддат киритишни таклиф қилмоқда. У 7 йил давом этади.
Бундан ташқари, Тўқаев январдаги тартибсизликлар иштирокчиларига амнистия эълон қилди. Бу давлатга хиёнат, терроризм ва такрорий жиноят содир этганликда гумон қилинганларга таъсир қилмайди.
Шунингдек, Қозоғистон раҳбарининг сўзларига кўра, бундан буён суд ҳукми билан коррупционерлардан ундирилган маблағлар фақат мактаблар қурилишига сарфланади.
Мамлакат президенти охирги марта 2022 йил март ойида мурожаатнома билан чиққан эди. Ўшанда Қосим-Жўмарт Тўқаев янги сиёсий ислоҳотлар дастури ва қатор ижтимоий-иқтисодий чора-тадбирларни тақдим этди.
Мавзуга оид
20:56 / 12.06.2026
Қозоғистондаги икки президентпараст партия сайлов олдидан бирлашди
20:11 / 01.06.2026
Қозоғистонда янги «ҳокимият партияси» - «Адолат» расман рўйхатга олинди
20:25 / 29.05.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
16:15 / 23.05.2026