ФВВга дарёлар ўзанини назорат қилиш соҳасида қўшимча ваколатлар берилади
“Президент ва ҳукуматнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги фармон лойиҳаси эълон қилинди.
Сув хўжалиги вазирлиги, вазирлик таркибий тузилмасига кирувчи ташкилотлар табиий ва сунъий сув объектлари ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш бўйича буюртмачи этиб белгиланмоқда.
Бош прокуратура Экология қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан қарорда кўрсатилган назорат функциялари лозим даражада бажарилиши устидан назорат ўрнатади.
Корхона ва ташкилотлар томонидан дарёлар ўзанларини тозалаш ишлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги “Хавфсиз дарё” билан тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилиши сабабли, ушбу фаолият устидан тизимли назорат ўрнатиш учун Давлат геология қўмитаси ўрнига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги киритилмоқда.
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш бизнес-омбудсман томонидан амалга оширилиши сабабли, дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ишлар устидан назоратни ваколатли органни хабардор этиш тартибида амалга ошириш ҳамда бунга масъул органлар қаторига Давлат геология қўмитаси ўрнига Фавқулодда вазиятлар вазирлигини киритиш таклиф этилмоқда.
Дарё ўзанларида қум-шағал қазиб олиш учун тадбиркорлик субъектларига Давлат геология қўмитаси томонидан берилган рухсатномаларни 2022 йилнинг якунига қадар босқичма-босқич бекор қилиш чораларини кўришни назарда тутувчи банд билан тўлдирилмоқда. Тадбиркорлик субъектларига дарёлар ўзанлари ва қирғоқбўйи минтақаларида қум-шағал материалларини қазиб олиш учун рухсатнома бериш тўхтатилгани сабабли, идоралараро гуруҳлар асосий вазифаларига ўзгартириш киритилмоқда.
Давлат геология қўмитасига Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари билан биргаликда рухсатномаси бекор қилинаётган тадбиркорлик субъектларига ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун сув объектлари ташқарисида норуда фойдали қазилмалар муқобил хомашё манбаларини аниқлашга кўмаклашиш, тоғли ва тоғолди ўлкаларида муқобил конларни ишга тушириш вазифаси юклатилмоқда.
Тавсия этамиз
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Катанец кетди. У Ўзбекистонни ЖЧга яқинлаштирганди
Спорт | 21:24 / 22.01.2025
“Охирги сўзни Олий суд айтади” — таҳлилчилар Трампнинг антимиграция чоралари ҳақида
Жаҳон | 16:10 / 22.01.2025
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46 / 22.01.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид
18:32 / 18.01.2025
ФВВ республика қутқарув марказига янги бошлиқ тайинланди
18:20 / 15.01.2025
Қашқадарёда канализация қудуғидан чиқа олмаган «Сувоқова» ходимлари қутқарилди
12:58 / 14.01.2025
ФВВ қутқарувчиларни тайёрлаш минтақавий ўқув маркази ташкил этилади
11:44 / 04.01.2025