Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон парламентида Нур-Султон шаҳрига Остона номини қайтариш таклиф қилинди
Қозоғистон пойтахти номи 2019 йилда президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ташаббуси билан Остонадан Нур-Султонга ўзгартирилганди.
Фото: Турар Казангапов
«Жаңа Қазақстан» депутатлар гуруҳи мамлакат пойтахти Нур-Султон шаҳрига аввалги Остона номини қайтариш таклифи билан чиқди.
«Инсон ҳаётлигида шаҳар унинг номи билан аталишини нотўғри деб ҳисоблаймиз, бунинг устига, халқ пойтахтнинг янги номини қабул қилмади. Шу боис пойтахтнинг илгариги – Остона деб номланишини қайтариш тарихий адолат бўлади», — дейилади таклифда.
Бундан ташқари, гуруҳ мамлакат конституциясига етти йиллик президентлик муддати тўғрисидаги моддани муддатидан аввал ўтказиладиган сайловларгача киритишни таклиф қилди.
Қозоғистон пойтахти номи 2019 йилда президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ташаббуси билан Остонадан Нур-Султонга ўзгартирилганди.
2022 йил январда пойтахт аҳолиси шаҳарнинг аввалги номини қайтариш учун имзо йиға бошлади. Аммо ташаббус етарлича қўллаб-қувватланмади.
Мавзуга оид
17:11 / 22.06.2025
Қозоғистонда енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор
20:07 / 30.05.2025
Марказий Осиё ва Италия раҳбарлари Остонада ҳамкорликни чуқурлаштиришга келишиб олди
15:18 / 09.05.2025
"Остона–Туркистон–Самарқанд" йўналишида янги авиaқатновлар йўлга қўйилди
16:03 / 30.01.2025