Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕТТБ Ўзбекистонда экологик лойиҳани амалга оширишга кўмаклашади
Ўзбекистон Экология қўмитаси раиси Нарзулла Обломуродов ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)нинг Ядро хавфсизлиги департаменти директори Балтазар Линдауэр ўртасида тегишли битим имзоланди.
Унга кўра, Ўзбекистоннинг Чоркесар ва Янгиобод махсус полигонларини рекультивация қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш бўйича грант лойиҳаси амалга оширилади.
7 млн еврога тенг грант шартномасини имзолаш маросими 2022 йил 1 сентябр куни ЕТТБнинг Лондондаги штаб-квартирасида бўлиб ўтди.
2021 йилда Давлат экология қўмитаси ва ЕТТБ ўртасида консультатив ёрдам кўрсатилиши учун 2 миллион евро миқдоридаги биринчи битим имзоланган эди. Жами 9 миллион евро миқдоридаги грант лойиҳаси банк томонидан Марказий Осиё учун Aтроф-муҳитни реабилитация қилиш экологик ҳисоби махсус фонди ҳисобидан молиялаштирилади.
Грант лойиҳаси доирасида 2022-2025 йиллар давомида махсус участкаларини экологик соғломлаштириш ва рекультивация қилиш тадбирлари амалга оширилади.
Рекультивация ишлари 2023 йилнинг биринчи чорагида бошланиши режалаштирилган бўлиб, тахминан икки йил ичида якунланади. Лойиҳа доирасидаги қурилиш ва реабилитация ишлари маҳаллий ҳамда германиялик мутахассислар иштирокида амалга оширилади.
Учрашув якунида лойиҳани амалга ошириш бўйича томонлар мажбуриятлари юзасидан келишиб олинди.
Мавзуга оид
09:14 / 20.06.2026
ЕТТБ кўмагида темирйўл ҳаракатини бошқариш тизими янгиланади
17:52 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев ЕТТБ билан кенг кўламли шерикликнинг устувор йўналишларини белгилади
10:31 / 05.06.2026
ЕТТБ Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилда 6,5 фоизга ўсишини прогноз қилди
10:05 / 11.02.2026