Жаҳон | 14:13 / 05.09.2022
21954
3 дақиқада ўқилади

Донбассда ўт очаётган «Град», Харкивда ишлаётган сапёрлар. Уруш суратлари

4 сентябр куни Украина президенти офиси раҳбари ўринбосари Кирилл Тимошенко фейсбукдаги саҳифасида украиналик аскар Херсон областидаги Високополье қишлоғида украин байроғини ўрнатаётгани акс этган суратни жойлаштирди (қишлоқ озод этилгани тўғрисида расмий маълумот йўқ). Харкив ва Миколайивдаги аҳоли турар жойлари яна ўққа тутилди, яраланганлар бор, ҳалок бўлганлар ҳақида хабар берилмаган. Энергодарда Россия назорати остидаги янги маъмурият украинлар снаряди Запорижжя АЭС ҳудудига келиб тушганини хабар қилди. Мелитопол ва бошқа қатор босиб олинган аҳоли пунктлари электр энергияси таъминотидан узилган.

Високополье қишлоғида украин байроғи ўрнатилиши. Фото: Кирилл Тимошенко / Facebook

Қуйида 4 август, урушнинг 193-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Днепропетровск области

Сергей рафиқаси Алена билан Запорижжя АЭСдан 30 километр масофадаги қишлоқ йўли бўйидаги фургонда ўтирибди. Днепропетровск области аҳолиси шаҳар ва қишлоқлар доимий равишда ўққа тутилаётгани туфайли тунни ўз машиналарида ёки палаткаларда ўтказишга ҳаракат қилмоқда.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA

Миколайив

Миколайивдаги тиббиёт маркази ходими шаҳар 4 сентябр куни ўққа тутилишидан кейин тозалаш ишларини бажармоқда. Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган, аммо Украина нашрларига кўра, учта даволаш муассасаси, иккита ўқув муассаси ва турар жойлар шикастланган.
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Миколайивлик аёл шаҳардаги шифохоналардан бири ўққа учрашига реакция қилмоқда
Umit Bektas / Reuters / Scanpix / LETA

Харкив 

Украиналик сапёрлар россияликларнинг Харкивга авиазарбасидан қолган ўрани кўздан кечирмоқда. Шаҳар маъмурияти иккита турар жой квартали тунги зарбалар остида қолганини хабар қилган, яраланганлар бор.
Metin Aktas /​ Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Россия авиазарбаси оқибатларига қараб турган харкивликлар.
Metin Aktas /​ Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украин сапёрлари россияликларнинг шаҳарга келиб тушган снарядлари парчаларини йиғмоқда.
Metin Aktas /​ Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Харкивдаги меҳмонхона ходими ўз мушуклари билан меҳмонхонага кўчган. Унинг Харкив районларидан биридаги уйи доимий равишда Россия томонидан ўққа тутилмоқда ва у ерда қолиш ҳаёт учун жуда хавфли.
David Ryder / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Харкивликлар кинотеатрга айлантирилган автотураргоҳда кино кўришмоқда.
Metin Aktas /​ Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Донбасс шимоли 

Украинларнинг «Град» баравар ўт очиш реактив тизими ўт очишга тайёрланмоқда
Kostiantyn Liberov / AP / Scanpix / LETA
Украинларнинг Донбассдаги позициясидан «Град» баравар ўт очиш реактив тизими ўт очилиши
Kostiantyn Liberov / AP / Scanpix / LETA
«Град»дан ўт очилиши фонида тарвуз кўтарган украин аскари
Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид