Нархлар охирги 5 йилда ўзгаришининг аҳоли фаровонлигига таъсири таҳлил қилинди
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари асосий истеъмол товарлари нархи охирги 5 йилда ўзгаришининг аҳоли фаровонлигига таъсирини таҳлил қилди.
Натижалар шуни кўрсатадики, аҳоли асосий қисми учун бензин, пропан, гўшт нархи ошгани сезилган бўлиши мумкин, чунки аҳоли даромадлари динамикаси бу товар турларига қараганда секинроқ ўсган.
Бошқа томондан эса, электр энергияси, газ, пахта ёғи, 1-нав буғдой уни, ҳаво транспорти ва темирйўл транспорти, олий таълим (университет) шартнома пули, мактабгача таълим муассасалари (боғча) тўлов нархлари стабиллиги сақлангани аҳоли харид қобилиятига ижобий таъсир қилган. Чунки бу товар ва хизмат турлари нархи даромадларга нисбатан анча секин ўсган.
Қайд этилишича, энергия, транспорт ва коммуникация хизматлари нархлари давлат томонидан тартибга солинади, пандемия даврида ва ундан кейин, жумладан, маълум тартибга солинадиган товар ва хизматлар нархлари ўзгармаслигини таъминлаш орқали ҳам давлат аҳолини қўллаб-қувватлаб келмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, ўртача иш ҳақи ўсиш динамикаси кўп товар ва хизматлар нархидан тезроқ ўсиши аҳоли фаровонлик даражасига ижобий таъсир кўрсатган. Шу билан бирга, бензин ва пропан нархлари ошиши иш ҳақига нисбатан тезроқ ўсгани автомобил эгалари фаровонлигига салбий таъсир кўрсатган бўлиши мумкин.
1 сентябр ҳолатига кўра, йил бошидан буён инфляция даражаси 6,98 фоизни ташкил этган. Марказий банк 2022 йилда инфляция 12 фоиздан бироз юқори бўлишини кутмоқда.
Мавзуга оид
07:31 / 12.11.2024
Октябрда айрим автомобиллар нархи бироз пасайди
15:24 / 07.11.2024
Биржага чиқарилаётган пропаннинг бошланғич нархига нисбатан чеклов ўрнатилди
13:10 / 02.11.2024
Октябрда 1 порция ош нархи қанча бўлгани айтилди
15:40 / 30.10.2024