Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ШҲТ Самарқанд саммитига келадиган халқаро ташкилотлар маълум бўлди
Саммитда иштирок этмоқчи бўлган халқаро ташкилотлар орасида БМТ ҳамда унинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси, ЮНЕСКО, МДҲ, КХШТ, ЕОИК, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Араб давлатлари лигаси каби ташкилотлар бор.
15-16 сентябр кунлари Самарқандда ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар саммитида иштирок этишини тасдиқлаган халқаро ташкилотлар маълум бўлди.
Расмийларга кўра, ШҲТ саммитида иштирок этмоқчи бўлган халқаро ташкилотлар орасида БМТ ҳамда унинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси, ЮНЕСКО, МДҲ, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ), Евроосиё иқтисодий кенгаши, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Араб давлатлари лигаси каби ташкилотлар бор.
ШҲТнинг бундай кенг форматдаги саммити илк бор Самарқандда бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Экспертларнинг фикрича, бу нуфузи ортиб бораётган ва географик кўлами кенгайиб бораётган ташкилотга янада кенгрок ҳамкорлик ва мулоқот майдончасига айланиши учун яхши имконият очиб беради.
Аввалроқ ушбу саммитда иштирок этадиган 15 мамлакат раҳбарлари номи эълон қилинганди.
Мавзуга оид
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026