Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Собиқ ҳарбий қисм бинолари ерини 600 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Самарқанд вилояти ИИББ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига фуқаро Л.Э. мурожаат қилган.
Иллюстратив фото
Унинг мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, фуқаро Б.Х. ариза муаллифи Л.Э.га Каттақўрғон туманида жойлашган туман ҳокимлиги захирасидаги собиқ ҳарбий қисм бино иншоотлари жойлашган 12,7 гектар ер майдонини 600 000 АҚШ доллари эвазига унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан бўнак (аванс) сифатида 40 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.
Мавзуга оид
18:37 / 02.05.2026
Фарғона ва Сурхондарёда сел кузатилди, Самарқандда кўчаларни сув босди
09:45 / 21.04.2026
Самарқандда машинасозлик саноат зонаси ташкил этилади
10:35 / 20.04.2026
Самарқандда ноқонуний олтин ажратиб олиш фаолиятига чек қўйилди
15:09 / 04.04.2026