Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Интернетда 600 нафар фуқарони алдаган гуруҳ қўлга олинди: 1 млрд сўмдан ортиқ пул ўзлаштирилган
Улар Telegram ва Instagram орқали 600 кишини чув тушириб, жами 1 млрд сўмни алдов йўли билан ўзлаштирган. ИИББ Киберхавфсизлик хизмати ва Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари гуруҳнинг 4 аъзосини қўлга олди.
Тошкент вилояти ИИББ «Ахборот соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси» тезкор текшируви натижасида Оҳангарон туманида яшовчи, 2005 йилда туғилган фуқаро Б.Н. ва унинг уч нафaр шериги ушланди. Улар Telegram мессенжери ва Instagram’да “лимитлаш хизмати” номи билан саҳифа очиб, микромолия ташкилотлари ажратган кредит лимитларини нақдлаштиришни ваъда қилган.
Гумондорлар ўзлари рўйхатдан ўтказган тадбиркорлик субъекти орқали онлайн савдо платформаларида фаолият юритиб, тахминан 600 нафар фуқаронинг ишончини суиистеъмол қилган ва жами 1 млрд 32 млн сўм маблағни ўзлаштиргани аниқланди.
Ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-модда 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди. Ҳозирда етказилган моддий зарарни ундириш чоралари кўрилмоқда, дастлабки тергов ҳаракатлари бошланган.
Вилоят миқёсида ноябр ойи «Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги» деб эълон қилинган бўлиб, профилактика ва тарғибот ишлари кучайтирилган. Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган 10 ойида вилоятда содир этилган умумий жиноятларнинг 44 фоизини кибержиноятлар ташкил этган. Асосий усуллар: зарарли ҳаволалар орқали карта/аккаунтни қўлга киритиш, олдиндан тўлов талаб қиладиган сохта битимлар, сохта криптобиржалар, ўзгалар номига онлайн кредит олиш, телефон қўнғироқлари орқали алдов.
Киберхавфсизлик бўйича қисқа тавсиялар:
- «лимитни нақдлаш», «осон даромад» таклифларига ишонманг;
- пул ўтказишдан олдин устувор тарзда ҳуқуқий субъектни текширинг;
- номаълум ҳаволаларга босманг, аутентификация кодларини ҳеч кимга айтманг;
- шубҳали ҳолат ҳақида ИИББ ёки “102”, киберхавфсизлик хизматларига хабар беринг.
Мавзуга оид
22:21 / 02.12.2025
Европа дипломатияси собиқ раҳбари Федерика Могерини қўлга олинди
14:30 / 25.11.2025
Автомобилни сотишда юрган масофасини яширганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
08:20 / 24.11.2025
Ҳакамлик суди судьясига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
18:25 / 21.11.2025