Ўзбекистон | 11:50 / 12.09.2022
2285
2 дақиқада ўқилади

Ижтимоий давлат хизматларини маҳалла орқали кўрсатиш йўлга қўйилади

Фото: norma.uz

Президентнинг “Мурожаатларни кўриб чиқиш ва назорат қилиш жараёнларига рақамли технологияларни кенг жорий қилиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги Адлия вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:

  • 2023 йил январга қадар маҳалла фуқаролар йиғини иштироки бўлган ижтимоий давлат хизматлари рўйхатини шакллантиради;
  • 2024 йил январга қадар талабгорлиги юқори бўлган давлат ва ижтимоий хизматларини босқичма-босқич вилоят марказларидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари орқали;
  • 2025 йил январга қадар туман марказларидаги маҳалла фуқаролари йиғинлари орқали;
  • 2026 йил январга қадар республикадаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари орқали электрон кўрсатилишини йўлга қўйиш чораларини кўради.

Бунда, маҳалла фуқаролар йиғинлари иш фаолиятида фойдаланиладиган барча ҳисобот турлари максимал қисқартирилган ҳолда барча ҳужжат алмашинувлари ва ҳисоботлар “Ижтимоий маҳалла” ахборот тизими орқали электрон амалга оширилади.

Барча вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўзларида “ишонч телефон”ларини ташкил этади ва доимий равишда “ишонч телефон”ларини оммалаштириш ҳамда малакали хизмат кўрсатилишини йўлга қўяди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вазирлик ва идоралар сўровига асосан “Ўзбектелеком” call-маркази хизматларидан ўрнатилган тартибда аутсорсинг асосида фойдаланишига имконият яратади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид