Ўзбекистон | 08:33 / 14.09.2022
4541
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга балиқ асосан Россиядан олиб келиняпти

7 ойда 6,1 минг тонна балиқ ва денгиз маҳсулотлари импорт қилинган.

Фото: Kun.uz

2022 йил январь-июль ойларида Ўзбекистонга 48 та хорижий давлатдан қиймати 11,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 6,1 минг тонна балиқ ва денгиз маҳсулотлари импорт қилинган. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, балиқ ва денгиз маҳсулотлари импорти ўтган йил мос даври билан солиштирилганда 1,5 минг тоннага ошган. 

2022 йил 7 ойида Ўзбекистон энг кўп балиқ ва денгиз маҳсулотларини  импорт қилган давлатлар орасида Россия етакчилик қилмоқда – 2,9 минг тонна.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Вьетнам – 905 тонна;
  • Латвия – 822 тонна;
  • Қозоғистон – 435 тонна;
  • Норвегия – 327 тонна;
  • Литва – 322 тонна;
  • Хитой – 41,4 тонна;
  • Туркия – 35 тонна.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид