Жамият | 09:04 / 14.09.2022
9011
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда «Uzbekneftgaz» бренди остида АЁҚШлар истеъмолчиларга автобензин ва GTL ёнилғисини етказиб бериш хизматини ҳам йўлга қўйди

«Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли «UNG Petro» корхонаси ҳозирги кунда автомобилга ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг нефтни қайта ишлаш заводларида ишлаб чиқарилган «АИ-80», «АИ-91», «АИ-98» русумидаги бензин, «АИ-92», «АИ-95» маркали импорт бензини ҳамда GTL дизель ёнилғиси сотиш механизми йўлга қўйилган. 

Самарқанддаги «Ўзбекнефтгаз» бренди остида АЁҚШларда истеъмолчилар учун яна бир қулайлик яратилди. Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги йиғилиши арафасида «UNG Petro» корхонаси истеъмолчиларга нефт маҳсулотлари етказиб бериш хизматини ишга туширди.

АЁҚШда автомобилларга ёнилғи қуйишдан ташқари уларга техник хизмат ҳам кўрсатилади. Шунингдек, автомобилларда техник таъмирлаш ишларини ўтказиш, мотор мойларини алмаштириш ва шу каби хизматлар йўлга қўйилган.

Айнан йирик тадбир арафасида «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида «Ишчи гуруҳ» ташкил қилинган бўлиб, узлуксиз хизмат кўрсатиш ҳамда истеъмолчиларни ва шу билан бир қаторда тадбирда хизмат кўрсатаётган автомашиналар, махсус транспортларни ёқилғи билан таъминлаш чоралари кўрилган.

АЁҚШларда автомобил эҳтиёт қисмлари дўкони, мижозлар учун хизмат кўрсатувчи озиқ-овқат ва фаст-фуд шохобчалари ҳамда кофе ва салқин ичимликлар савдоси ҳам ташкил қилинган.

Таъкидлаш керакки, «UNG Petro» шохобчаларида электромобилларни тезкор зарядлаш қурилмаси ҳам ўрнатилган бўлиб, электромобилларга узлуксиз хизмат кўрсатилмоқда.

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 февралдаги 143-сонли «Ўзбекнефтгаз» AЖ самарадорлигини оширишга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, автомобилларга ёнилғи қуйиш станциялари тармоғини бирлаштирувчи бошқарув компанияси сифатида ва «UNG» миллий бренди асосида хизмат кўрсатувчи «UNG Petro» корхонаси ташкил этилганди. Республика бўйлаб 100 га яқин станция корхона таркибига киритилган.

Эслатиб ўтамиз, «UNG Petro» АЁҚШ тармоғида онлайн тўлов қилиш ва кешбэк олиш имкони жорий қилинган.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид