Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Туркманистон билан виза режимини жорий этди
Аввалроқ Туркманистон ҳукумати Туркиядан ўз фуқаролари учун вақтинчалик виза режимини жорий этишни сўраганди.
Фото: Anadolu Agency
Туркия Туркманистон билан виза режимини жорий этди. Бу ҳақда “Hurriyet” газетаси хабар берди.
Хабарда айтилишича, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 13 сентябр куни бу борадаги қарорни имзолади.
Аввалроқ Туркманистон ҳукумати Туркиядан ўз фуқаролари учун вақтинчалик виза режимини жорий этишни сўрагани ҳақида хабар берилганди.
«Туркманистон фуқароларининг Туркия Республикасида бўлиб туриши қоидаларини такомиллаштириш ва тизимли асосда юритиш мақсадида Туркманистон томони Туркияга Туркманистон фуқаролари учун вақтинчалик асосда турли тоифадаги визалар режимини жорий этишни сўраб мурожаат қилди»,— дейилганди Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги хабарида.
Бунга қадар Туркманистон фуқаролари Туркияда туристик мақсадларда 30 кунгача визасиз юриши мумкин эди.
Мавзуга оид
19:44 / 25.04.2026
АҚШ–Эрон уруши фонида Туркия нега асабийлашмоқда?
18:07 / 25.04.2026
Эрон уруш туфайли ёпилган халқаро авиақатновларни қайта тиклади
23:00 / 24.04.2026
Туркияда 15 ёшдан кичик болаларга ижтимоий тармоқларга кириш тақиқланди
22:57 / 23.04.2026