Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко Мирзиёевга: «Мамлакат сирпаниб кетмаслиги учун ўзингиз ингичка муз устидан юряпсиз»
Беларус президенти Александр Лукашенко ШҲТ саммити доирасидаги ўзаро мулоқотда Шавкат Мирзиёев шаънига илиқ сўзлар билдириб, Ўзбекистон президенти Самарқандни ёшартирганини айтди.
«Ҳа, бу шаҳарнинг узоқ ўтмиши бор, бу ўтмиш қайсидир маънода одамни босиб қўяди, сиз эса бу шаҳарни ёшартирдингиз.
Биламан, сиз бошқа вилоятда туғилган бўлсангиз ҳам, бу шаҳар сиз учун қадрдон. Бу ерда сизнинг энг муҳим йилларингиз ўтган, юқори даражадаги бошқарув бўйича катта тажрибага эга бўлгансиз. Босиб ўтган йўлингиз жуда ажойиб, сиёсатчи сифатида [охирги йилларда] яхшигина ўсдингиз.
Келаётганда сизнинг йигитларингизга ҳам айтдим, Миромонович жиддий ўсиш қайд этди. Ҳа, олдинги раҳбарингиз билан ҳам яхши муносабатда эдим, аммо тўғрисини айтаман, сиз қилишингиз керак бўлган ишни қилдингиз. Мамлакат сирпаниб кетмаслиги учун ўзингиз ингичка муз устидан юриб кетяпсиз», деди Беларус президенти.
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
22:16 / 16.06.2026
Ватикан ва «яҳудийлар лоббиси» Путинни алдади — Лукашенко
09:00 / 01.06.2026
Лукашенко: “Украинадаги воқеалар Арманистон учун сабоқ бўлиши керак”
22:20 / 24.05.2026