Спорт | 18:17 / 18.09.2022
17806
2 дақиқада ўқилади

«Арсенал» йирик ғалабага эришиб, биринчи ўринга қайтди

Англия чемпионатининг 8-турида «Арсенал» меҳмонда «Брентфорд» дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди.

Аввалига Сака бурчак зарбасини ижро этганида ҳимоячи Салиба боши билан дарвозани ишғол этиб, ҳисобни очди. Бўлим давомида Жезус Чаканинг ҳаволатиб берган узатмасига боши билан аниқ зарба йўллаб, жамоаси устунлигини оширди.

Иккинчи бўлимда эса шу куни илк бор бошланғич таркибда майдонга тушган Фабиу Виейра узоқ масофадан кучли зарба йўллаб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди, унга ҳам Сака ассистентлик қилди. 

«Арсенал» очколари сонини 18 тага етказиб, пешқадамликка қайтди. «Брентфорд» 9 очко билан 9-поғонада қолди.

Ўйиннинг 90+2-дақиқасида тарихий воқеа кузатилди. Лондонликлар бош мураббийи Микел Артета захирадан 15 ёш-у 181 кунлик бўлган Этан Нванерини майдонга туширди. 

Натижада ушбу яримҳимоячи АПЛ тарихидаги энг ёш футболчига айланди. Бунгача бу рекорд «Фулҳэм» сафида 16 ёш 30 кунлигида дебют қилган, ҳозирда «Ливерпул»да ўйнаётган Ҳарви Эллиоттга тегишли эди.

АПЛ. 8-тур
Брентфорд — Арсенал 0:3
18 сентябрь, «Брентфорд Комьюнити»

Голлар: Салиба (17), Жезус (28), Виейра (49).
Брентфорд – Райя, Хики, Ми, Янссон, Айер, Генри, Йенсен (Баптист, 69), Дасилва (Дамсгор, 63), Янельт (Оньека, 63), Тоуни, Мбемо (Висса, 76). 
Арсенал – Рэмсдейл, Уайт (Томиясу, 86), Габриэл, Салиба, Тирни, Жака, Парти (Локонга, 78), Виейра (Нванери, 90+2), Сака (Маркиньос, 90+2), Жезус, Мартинелли (Нкетиа, 78).
Огоҳлантиришлар: Жака (58), Жезус (90).

Мавзуга оид