Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 19:08 / 20.09.2022
17049
1 дақиқада ўқилади
Грузиядаги банклардан бирини эгаллаб олган эркак 2 млн доллар, вертолёт ва Россия байроғини беришларини талаб қилди
У Кутаиси шаҳридаги банклардан бирида 12 кишини гаровга олган.
Фото: AP
Қуролли босқинчи Грузиянинг Кутаиси шаҳридаги банклардан бирида 12 кишини гаровга олди ва уларни бир неча соатдан бери ушлаб турибди. Бу ҳақда Евроньюс хабар берди.
Грузия ОАВнинг ёзишича, жиноятчининг шахси аниқланмаган. У 2 миллион доллар, вертолёт ва Россия байроғини беришларини талаб қилган.
Хабарда айтилишича, у ўз талаблари ёзилган видеони гаровга олинганлардан бирининг Facebook саҳифасида жойлаштирган.
Грузия полицияси гаровдагиларни озод қилиш чораларини кўрмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш