Ўзбекистон | 19:06 / 20.09.2022
15809
2 дақиқада ўқилади

Конституциявий лойиҳага 3та янги норма киритилиши назарда тутилмоқда 

Конституциявий комиссия матбуот котиби Одилжон Тожиевнинг маълум қилишича, келиб тушган таклифлар асосида Конституциявий қонун лойиҳасининг 26-, 41-моддаларига янги нормалар ҳамда янги 37-1-моддани киритиш назарда тутилмоқда.

Хусусан, Конституциянинг 26-моддасига ушбу қисм қўшилиши кўриб чиқилмоқда:

«Шахснинг ўз айбини тан олиши унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас».

Шунингдек, Конституциявий қонун лойиҳасига янги 37-1-моддаси киритилмоқда, унда:

«Давлат фуқароларни ишсизликдан ҳимоя қилиш ва камбағалликни қисқартириш чораларини кўради. Давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш учун уларнинг касбий тайёргарлиги ҳамда қайта тайёрланишини ташкил этади ва рағбатлантиради».

Амалдаги 41-моддага эса қуйидагича қўшимча киритилиши мумкин:

«Давлат узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг ривожлантирилишини таъминлайди».

Айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасини якунланган. Лойиҳа референдумга чиқарилиши кутилмоқда.

Мавзуга оид