Ўзбекистон Конституциявий комиссияси асосий қонуннинг 67-моддасини ҳам ўзгартиришни таклиф этмоқда.

Бу модданинг амалдаги таҳририда шундай ёзилган:

“Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ ишлайди. Улар ахборотнинг тўғрилиги учун белгиланган тартибда жавобгардирлар.

Цензурага йўл қўйилмайди”.

Маълум қилинишича, бу моддага қуйидагича қўшимча қўшиш таклиф этилмоқда:

“Давлат оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлигини, уларнинг ахборотни излаш, олиш, ахборотдан фойдаланиш ва уни тарқатишга бўлган ҳуқуқлари амалга оширилишини кафолатлайди.

Оммавий ахборот воситаларининг ва журналистларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Оммавий ахборот воситалари ўзлари тақдим этадиган ахборотнинг тўғрилиги учун жавобгардир”.

Маълумот учун, Ўзбекистонда қатор қонунларда журналистларнинг босимлар ва таҳдидлардан ҳимояланиши қайд этилган бўлса-да, кодексларда бунга нисбатан жавобгарлик киритилмаган.

Kun.uz аввалроқ ёзганидек, ОАВ ходимлари фаолиятига қаршилик учун жазо белгилаш масаласи қатор воқеалар фонида бот-бот кўтарилади, лекин ижобий ҳал бўлмаяпти. Натижада уларга тўсқинлик қилиш ҳолатлари давом этмоқда.

2019 йилдаёқ журналистик фаолиятга тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик киритиш бўйича қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилган эди. 2020 йилда жавобгарликни жорий этишни назарда тутувчи яна бир