Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш янги тартиби жорий этиляпти
Ўзбекистон президенти томонидан 19 сентябр куни имзоланган қонун билан “Фуқаролар давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритилди.
Фото: Kun.uz
Отасидан ҳам, онасидан ҳам жудо бўлган (чин етим) болалар боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ошириш ота ва она иш ҳақлари умумий миқдоридан келиб чиқиб, пенсияни ҳисоблаш базавий миқдори 12 баравари миқдорида амалга оширилиши белгиланди. Илгари 10 баравари эди.
Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақи максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдори 10 бараваридан 12 бараварига оширилади.
Ушбу тартиблар 2023 йил 1 январдан кучга киради.
Маълумот учун, ҳозирги кунда Ўзбекистонда пенсияни ҳисоблаш базавий миқдори 324 минг сўмни ташкил этади.
Мавзуга оид
11:54 / 16.02.2026
Озиқ-овқат хавфсизлиги назорати янгиланади: операторлар реестри юритилади
14:35 / 12.02.2026
Ишсизлик нафақаси: тўлаш шартлари ва миқдори
10:50 / 10.02.2026
Темирйўл ва метрода хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун жарималар белгиланди
17:19 / 05.02.2026