Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Афғонистон транспорт йўлаги бўйлаб биринчи поезд қатнови йўлга қўйилди
«Қашқар – Ўш – Андижон – Ғалаба – Ҳайратон» янги транзит йўналиши бўйича контейнер поездини синовдан ўтказиш бошланди.
Фото: Ўзбекистон темир йўллари
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабарига кўра, айни пайтда 12 дона 40 футлик контейнердан иборат биринчи поезд Ўзбекистон ҳудуди орқали ўтмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон бутун мамлакат бўйлаб ташиш учун 70 фоизлик чегирма бергани маълум бўлди. Бошқа иштирокчи давлатлар томонидан 50 фоизгача бўлган тариф имтиёзлари тақдим этилди.
Юк таркибига озиқ-овқат маҳсулотлари, маиший техника ва халқ хўжалиги эҳтиёжлари учун мўлжалланган маҳсулотлар кирди. Товарлар Хитой томони томонидан контейнерларга шакллантирилган ва Ўш вокзалида (Қирғизистон) контейнерлар Ўзбекистонга тегишли фиттинг платформаларига ортилган. Поезднинг сўнгги манзилига темирйўл орқали етиб келиши икки кундан кейин режалаштирилган.
«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Афғонистон» мултимодал йўлаги бўйлаб юк ташиш Қашқар (Хитой) темирйўл вокзалидан Ўш (Қирғизистон) темирйўл вокзалига автомобил орқали, сўнгра Ўзбекистон орқали темирйўл орқали «Мозори Шариф» (Афғонистон) станциясигача амалга оширилади.
«Ўзтемирйўлконтейнер» АЖ ушбу йўналиш бўйича Ўзбекистонда бош экспедитор ҳисобланади.
Мавзуга оид
08:05
Стратегик ресурслар харитаси: нодир ер элементлари кимнинг қўлида?
08:02 / 06.04.2026
Type 96 дронларга қарши: Хитойнинг 2500 та танки янги ҳимоя билан жиҳозланди
21:16 / 05.04.2026
Хитойда дунёдаги энг оғир юк ташувчи дрон синовдан ўтказилди
21:12 / 04.04.2026