Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда дунёдаги энг оғир юк ташувчи дрон синовдан ўтказилди
Хитой «Чанъин-8» (CY-8) деб номланган юк дрони синовини муваффақиятли ўтказиб, оғир юк ташувчи учувчисиз авиация тараққиётида янги қадамни қўйди. Ишлаб чиқарувчилар уни дунёдаги энг оғир юк дрони деб эътироф этмоқда.
Фото: CCTV
Илк синов парвози Чжэнчжоу шаҳрида бўлиб ўтди. Дрон қарийб 30 дақиқа давомида ҳавода бўлди.
CY-8’нинг асосий хусусияти унинг ўлчамлари ва юк кўтариш имкониятларидир. Қурилманинг максимал парвоз оғирлиги 7 тоннага етади. Дрон 3,5 тонна вазнга эга бўлиб, шунча миқдордаги юкни кўтара олади. Унинг фюзеляжи узунлиги 17 метр, қанотлари эса 25 метрга тенг. Парвоз масофаси эса 3000 километрдан ортиқ.
Дрон иккита турбовинтли двигател билан жиҳозланган. Beijing Northern Changying UAV Technology компанияси директорлар кенгаши раиси Цай Ханциннинг таъкидлашича, ушбу юк дрони ташқи муҳитга яхши мослашади.
CCTV маълумотига кўра, дрондан фавқулодда алоқа билан таъминлаш, об-ҳавога таъсир кўрсатиш ҳамда электрон разведка олиб бориш, логистика, табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш ва етиб бориш қийин ҳудудларга юк етказиш каби вазифаларни бажаришда фойдаланиш мумкин.
Мавзуга оид
21:12 / 04.04.2026
Хитой ва Покистон Эрон урушида воситачи бўлмоқчи. Улар нимани таклиф қилди?
11:01 / 04.04.2026
AI ва болалар: Хитой хавфли технологияларга чек қўймоқда
07:35 / 04.04.2026
Рейтинг: Хитой сўнгги 20 йилда энг кўп қаерга сармоя киритди?
18:28 / 01.04.2026