Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда 4,5 гектар ерни 240 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фото: iStock
Бош прокуратуранинг хабар беришича, фуқаро Г.К.нинг ИИВ ЖҚБ ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлимига қилган мурожаатига асосан, Бош прокуратура билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда, Сирдарё тумани Камолот маҳалласи ҳудудидан дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш учун “Б.Г.” МЧЖга ажратилган ерни сотмоқчи бўлган фуқаро М.Б. ва бошқалар ушланган.
Улар жами 4,5 гектар бўш ер майдонини 240 минг АҚШ долларига сотишга ва 1 000 доллар эвазига танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб беришга келишиб, ариза муаллифидан келишилган пуллардан 13 минг долларни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан М.Б. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.
Аввалроқ, Қашқадарёда дарё муҳофазасидаги 20 сотих ерни 20 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланганди.
Мавзуга оид
10:19 / 09.02.2026
Сирдарёда автомобилсозлик бўйича ўқув-тренинг маркази ташкил этилади
13:39 / 30.01.2026
Кам таъминланган оилаларга пиллачилик учун 50 сотихдан ер бепул ажратилади
15:07 / 27.01.2026
Наманганда ер расмийлаштиришни ваъда қилган ўрмон хўжалиги масъуллари ва кадастр мутахассиси ушланди
10:08 / 20.01.2026