Фан-техника | 22:49 / 23.09.2022
58574
1 дақиқада ўқилади

АҚШда Tesla компаниясининг бир миллиондан ортиқ автомобилида носозлик аниқланди

Маълумот берилишича, носозлик 2017-2022 йилларда ишлаб чиқарилган Model 3, 2020-2021 йилларда ишлаб чиқарилган Model Y ҳамда 2021-2022 йилларда ишлаб чиқарилган Model S ва Model X электромобилларида аниқланган.

Фото: Getty Images

Tesla компанияси ойна кўтаргич билан боғлиқ муаммо аниқлангани сабабли АҚШда қарийб 1,1 миллион дона машинасини заводга чақириб олади, деб хабар берди Daily Mail.

АҚШ йўл ҳаракати хавфсизлиги миллий бошқармасининг (NHTSA) маълум қилишича, ойналарни автоматик ёпиш тизимидаги носозлик боис йўловчилар ва ҳайдовчи жароҳат олиши мумкин.

Шу сабабли агентлик бундай нуқсонга эга электромобиллар хавфсизлик стандарти талабларига жавоб бермаслигини билдирган.

Маълумот берилишича, 2017-2022 йилларда ишлаб чиқарилган Model 3, 2020-2021 йилларда ишлаб чиқарилган Model Y ҳамда 2021-2022 йилларда ишлаб чиқарилган Model S ва Model X электромобиллари чақириб олинади. Уларнинг умумий сони қарийб 1,1 миллион донани ташкил этади.

Tesla технологияси туфайли чақириб олиш деганда электромобилларнинг дастурий таъминоти янгиланиши тушунилади. 

Компания ойналарни автоматик ёпиш тизими учун жавоб берувчи дастурий таъминотни «over air» - симсиз тарзда янгилашини билдирган. 

Мавзуга оид