Ўзбекистон | 10:42 / 23.09.2022
3849
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон фуқаролари Сербияга вақтинчалик меҳнат фаолиятига жалб қилинади

Сербияда Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланишини кўзда тутадиган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбари А.Эрматов ва мамлакат Венадаги дипломатия ваколатхонаси ходимидан иборат делегация хизмат сафари билан Сербияда бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Сербия Меҳнат, бандлик ва ижтимоий масалалар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Сербия қишлоқ хўжалиги, Халқаро миграция ташкилоти, қурилиш ва меҳмонхоналар ассоциациялари ва бошқа ташкилотларда учрашувлар ўтказилди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон фуқароларини ташкилий равишда Сербияга вақтинчалик меҳнат фаолиятига жалб қилиш истиқболлари ҳамда уларнинг Сербияда ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Муҳокамалар натижаси ўлароқ, MDS Advisory юридик ташкилоти ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўртасида маълумот алмашиш ва Сербияга вақтинчалик меҳнат фаолиятига жалб этилган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашни кўзда тутадиган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Келажакда Сербия савдо-саноат палатаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўртасида маълумот алмашуви ва салоҳиятли иш берувчиларни танлаб олиш масаласида ҳамкорлик қилиш бўйича келишув имзолаш ва Ўзбекистон фуқароларини ташкилий тарзда Сербияга вақтинчалик меҳнат фаолиятига жалб қилиш масаласида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Mercata VT, DIS, MK Group, Bit Events ташкилотлари билан келишувларни имзолаш режалаштирилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид