Ўзбекистон | 09:17 / 23.09.2022
2023
1 дақиқада ўқилади

ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги фаолияти кенгайтирилади

ЕХҲТ бош котиби Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни, гендер тенглигини таъминлаш масалаларига қаратилаётган эътиборни олқишлади.

Фото: Dunyo

БМТ Бош ассамблеяси 77-сессияси доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норовнинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳелга Мария Шмид билан учрашуви бўлиб ўтди.

Владимир Норов Ўзбекистон ЕХҲТни ҳарбий-сиёсий, иқтисодий, экологик ва инсоний ўлчовларда хавфсизлик масалалари бўйича сиёсий мулоқот учун ноёб халқаро платформа деб билишини қайд этди. Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасида жадал кенгайиб бораётган ҳамкорлик қайд этилди. 

Ҳелга Шмид Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни, гендер тенглигини таъминлаш масалаларига қаратилаётган эътиборни олқишлади. Расмий Тошкентнинг хорижий шериклар билан ҳамкорлик ва минтақавий ўзаро боғлиқликни ривожлантириш, қўшни Афғонистонга кўмаклашиш борасидаги саъй-ҳаракатларига юқори баҳо берилди.

Томонлар ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳа фаолиятини ҳарбий-сиёсий, иқтисодий, экологик ва инсоний ўлчовларда кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид