Ўзбекистон 2026 йилга бориб экспортни 30 млрд долларга етказмоқчи
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари транспорт ва логистика соҳасида хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар билан учрашди.
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев раҳбарлигида транспорт ва логистика соҳасида хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда асосий эътибор халқаро транспорт ҳажмини янада ошириш ва транспорт йўлакларини диверсификация қилиш масалаларига қаратилди. Йиғилишда вазирлик ва идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари раҳбарлари ҳамда 50 дан ортиқ йирик ишлаб чиқарувчилар, экспортчилар ва экспедиторлик компаниялари раҳбарлари иштирок этди.
Иқтисодиётга тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш натижасида юзага келган мамлакат ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳияти ўсаётгани таъкидланди. 2026 йилда ялпи ички маҳсулот ҳажми 100 миллиард долларни, экспорт ҳажми эса 30 миллиард долларни ташкил этиши режалаштирилмоқда.
Экспорт-импорт операцияларида рўй бераётган муаммолар ва мавжуд тўсиқлар таҳлил қилинди. Билдирилган масалалар ва таклифларни таҳлил қилиш натижасида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан экспортга етказиб бериш барқарорлигини таъминлаш бўйича манзилли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳини тузиш топширилди.
Мавзуга оид
13:52
Ўзбекистон экспортида хусусий сектор улуши 60 фоизга етказилади
12:56 / 19.12.2024
АҚШ Ўзбекистон заъфарони экспорти учун берилган рухсатнома муддатини узайтирди
20:50 / 17.12.2024
Ўзбекистоннинг 18 тонна зарарли помидори Россия бозорига киритилмади
18:11 / 12.12.2024