Ўзбекистон | 19:22 / 26.09.2022
8680
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг Ижевск шаҳридаги мактабда содир бўлган отишма оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан президент Владимир Путинга таъзия йўллади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда шифо топишини тилади.

26 сентябр тонгида Ижевскдаги 88-сонли мактабга бостириб кирган номаълум шахс ўт очди. 15 киши ҳалок бўлган, шундан 11 нафари мактаб ўқувчилари. 

ИИВ маълумотига кўра, ҳужум қилган шахс ўз жонига қасд қилган. У нацистча рамзлар акс этган қора кийимда бўлган ва иккита Макаров тўппончаси билан қуролланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид