Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пахта йиғим-теримига мажбурлаш ҳолати учун жавобгарлик белгиланган - Мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси
Ижтимоий тармоқларда пахта йиғим-терими ишларига турли соҳа ходимлари мажбурий жалб этилаётганига оид айрим хабарлар тарқалмоқда.
Фото: Kun.uz
Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги миллий қонунчилик билан тартибга солинган, ушбу қилмиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Олий Мажлис Сенати Раиси бошчилигидаги Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси томонидан ҳар қандай кўринишдаги мажбурий меҳнатга жалб этиш, ишчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш билан боғлиқ муаммолар зудлик билан ўрганилиши, бартараф этилиши ҳамда айбдор шахсларга нисбатан қонуний чора кўрилиши назоратга олинган.
Азиз юртдошлар агар Сиз мажбурий тарзда бирор бир меҳнатга жалб этиш, муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келсангиз “1176” ҳамда “1092” рақамли “ишонч телефон”ларига мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Ҳар бир маълумот ва мурожаат белгиланган тартибда тезкорлик билан ўрганиб чиқилади ҳамда зарур чоралар кўрилади. Мурожаатчининг розилигисиз шахсига доир бирон-бир маълумот ошкор этилмаслиги кафолатланади, дейилади Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси баёнотида.
Мавзуга оид
12:15 / 14.03.2026
2026 йилда пахтани машинада териш улуши 70 фоизга етказилади
21:22 / 28.02.2026
Сурхондарёда ўқитувчилардан мажбурий пул йиғиш топшириғини берган “замҳоким” ишдан олинди
13:35 / 28.02.2026
Сурхондарёда ўқитувчилардан мажбурий пул йиғиш топшириғини “замҳоким” бергани тасдиқланди
20:58 / 21.02.2026