Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Сенати Украинага 12 млрд долларлик ёрдам кўрсатишни маъқуллади
АҚШ Сенати Украинага яна 12 миллиард доллар ажратишни маъқуллади. Янги ёрдам пакети имкон қадар тезроқ тасдиқланиши кутилмоқда.
29 сентябр, пайшанба куни АҚШ Сенати ҳукумат дастурларини вақтинчалик молиялаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади, унда Украинага 12,3 миллиард доллар миқдоридаги фавқулодда ёрдамнинг янги пакети ҳам кўзда тутилган.
Бу маблағлар Украина хавфсизлигини таъминлаш, Россия Федерацияси томонидан эгаллаб олинган «унинг ҳудудларини қайта олиб қўйиш учун курашни давом эттириш»га мўлжалланган, деб таъкидлайди The New York Times.
Нашр маълумотларида ёзилишича, қонун лойиҳаси Вакиллар палатасига юборилган, у 30 сентябрда қабул қилиниши кутилмоқда. Шундан сўнг қонунни АҚШ президенти Жо Байден имзолаши керак бўлади.
Қонун 16 декабрга қадар АҚШ ҳукумати ва унинг фаолиятини ҳозирги даражада молиялаштиришни давом эттириш имконини беради. Узоқ муддатли молиялаштириш чоралари бўйича музокаралар ноябрь ойидаги АҚШ Конгресси Вакиллар палатасига сайловларгача қолдирилди.