Жаҳон | 08:45 / 30.09.2022
8162
1 дақиқада ўқилади

БМТ: Россиянинг Украина 4 та ҳудудини аннексия қилишини қоралаш керак

Бир давлат ҳудудини бошқа давлатга куч ёки таҳдид орқали қўшиб олиш БМТ низоми ва халқаро ҳуқуқни бузади. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш маълум қилди.

Фото: Getty Images

Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котибининг айтишича, агар Россия Украина ҳудудлари билан шундай қилса, бу қарор «юридик кучга эга бўлмайди» ва «қоралашга лойиқдир». 

Москванинг қарори тинчлик ўрнатиш бўйича истиқболларни янада бузади, дея қўшимча қилиб ўтди Антониу Гутерриш.

Бундан олдин БМТ бош котиби Антониу Гутерриш «ДХР», «ЛХР», Херсон ва Запорижжя областларида ўтказилган «референдум»лар натижаларига кўра уларнинг Россияга қўшилишини қабул қилиб бўлмаслигини айтди. 

27 сентябр куни Украинанинг босиб олинган тўрт ҳудудида Россияга қўшилиш бўйича беш кунлик «референдум»лар якунланди. 

РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков 30 сентябр куни Кремлда Россия таркибига янги ҳудудларни қўшиш бўйича келишувларни имзолаш маросими бўлиб ўтишини маълум қилди. 

Мавзуга оид