Тошкент вилоятида одам савдоси билан шуғулланганларга суд ҳукми ўқилди
Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган аёл ҳамда Нурафшон шаҳрида истиқомат қилувчи, 2000 йилда туғилган аёл ўзаро тил бириктириб, қизларни Туркия давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш учун юборган.

Фото: Kun.uz
Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, Туркияда яшовчи аёл қизларга авиачипта сотиб олиш, уларни кутиб олиш ҳамда фоҳишалик билан шуғуллантириш ишларига масъул бўлган.
2022 йил апрель ойи бошларида юқоридаги икки аёл Тошкент шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқарони Туркия давлатига бориб, фоҳишалик билан шуғулланиш орқали ҳар ойда 2 минг АҚШ доллари ишлаб топишга қизиқтирган ҳамда дастлабки даромади тенг ярмини уларга бериши кераклигини тушунтирган.
Туркия давлатида яшовчи исмли аёл фуқарога хорижга чиқиш паспорти олиши учун 50 АҚШ доллари ва Тошкент - Истанбул - Анқара йўналиши бўйича авиачипта юборган.
ДХХ ходимлари томонидан ИИВ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аёллардан бири қизни Тошкент халқаро аэропортига олиб келиб, Туркия давлатига юбормоқчи бўлган вақтида қўлга олинган. Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида унинг шериги ҳам ушланган.
Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган. Жорий йил август ойида жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан аёллардан бирига нисбатан 3 йил, иккинчисига нисбатан эса 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Лекин унинг оилавий шароити, икки нафар вояга етмаган фарзандлари борлиги инобатга олиниб, Жиноят кодекси 72-моддаси қўлланилиб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли ҳисобланиб, 2 йил синов муддати белгиланган.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Путин билан мулоқотдан кейин Россия ва Украина «зудлик билан» музокаралар бошлашини маълум қилди
Жаҳон | 01:09
-
Ҳиндистонда Покистон фойдасига жосуслик қилишда гумонланган 9 киши ушланди
Жаҳон | 00:15
-
Олимлар жазирама ва сув тошқинларининг яширин хавфини аниқлади
Жаҳон | 23:51 / 19.05.2025
-
Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият | 23:26 / 19.05.2025
Мавзуга оид

10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди

14:50 / 13.05.2025
Тошкент вилоятида Малайзия вакиллари учун махсус саноат зонаси ташкил этиляпти

22:20 / 10.05.2025
Бекобод шаҳрида Damas пиёдани босиб кетди

07:40 / 06.05.2025