Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия «Шимолий оқим»даги сизиб чиқишларни текширишга ёрдам беради
Германия канцлери Дания ва Швецияни ШО қувурларидаги авариялар сабабларини текширишда Германия томонидан қўллаб-қувватланишига ишонтирди. Шу билан бирга, у муҳим инфратузилмани диверсиядан ҳимоя қилишни кучайтиришга ваъда берди.
Германия канцлери Олаф Шолц Дания ва Швецияга «Шимолий оқим» газ қувурларида сизиб чиқиш сабабларини аниқлашда ёрдам беришга ваъда қилди. Бу ҳақда 30 сентябр, жума куни кечқурун Германия ҳукумати матбуот котиби Штеффен Ҳебештрайт Шолцнинг НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ҳамда Дания, Швеция ва Норвегия ҳукуматлари раҳбарлари билан газ қувурларига етказилган зарар бўйича ўтказилган видеоконференциясидан сўнг маълум қилди.
«Ҳозирча барча далиллар қувурларда қасддан қўпорувчилик акти содир этилганидан далолат беради. Германия НАТО ва ЕИдаги ҳамкорлари ва иттифоқчилари билан биргаликда хавфсизлик чораларини кучайтиради ва муҳим инфратузилмани қўпорувчиликдан ҳимоя қилади», - деди у.
Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёре ўз мамлакати Франция, Германия ва Британиянинг ёрдам таклифини қабул қилганини айтди. «Биз Норвегия секторида ҳарбий иштирокни кучайтириш мақсадида иттифоқчиларимиз билан музокаралар олиб бормоқдамиз», деди у. Шу билан бирга, Стёре ҳозирча Норвегиянинг нефт иншоотлари таҳдид остида эканлиги ҳақида ҳеч қандай аломат йўқлигини таъкидлади. Россиянинг Украинага қарши уруши бошланганидан кейин Норвегия Европага энг муҳим газ етказиб берувчилардан бирига айланди.
Германия ички ишлар вазири Нэнси Фезернинг айтишича, федерал полиция таҳдидларнинг кучайиши муносабати билан денгиздаги иштирокини кучайтириш учун барча имкониятлардан фойдаланган. «Биз ҳозирги таҳдидларни жиддий қабул қиламиз ва ўзимизни ҳимоя қиламиз», деди у Süddeutsche Zeitung газетасига.
Фезернинг сўзларига кўра, федерал полиция «муайян таҳдидли вазиятларга аралашиш учун махсус имкониятларга, жумладан илғор полиция вертолётлари, янги кемалар ва махсус кучларга эга». Вазирнинг таъкидлашича, параллел равишда киберхавфсизликни кучайтириш соҳасида ҳам чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Айни пайтда, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Россия президенти Владимир Путиннинг «Шимолий оқим»даги сизиб чиқишларда Ғарб масъул эканлиги ҳақидаги даъволарини кескин рад этди. «Президент Путиннинг биз ёки бошқа ҳамкорлар, иттифоқчилар жавобгарликни ўз зиммасига олишимиз ҳақидаги бемаъни даъвоси бўйича айтадиган гапим йўқ», деди Блинкен. У Москвани «ҳайратланарли даражадаги дезинформация кампаниясида» айблади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин «Шимолий оқим»даги портлашлар учун «англосакслар» масъул эканини айтган эди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги 28 сентябр куни портлашлар ортида АҚШ турган бўлиши мумкинлигини айтди. Оқ уй айбловни «кулгили» деб атади.
«Шимолий оқим»нинг иккита тармоғи ва «Шимолий оқим-2» битта тармоғида газ сизиб чиқиши 26 сентябрь куни маълум бўлди. Европа иттифоқи расмийлари қувурлар атайлаб шикастланган деб ҳисоблаяпти. Ҳодисалар Германия, Дания ва Швецияда текширилмоқда. Немис разведка идоралари бу ғаввос ёки сувости кемаси ёрдамида диверсия бўлганини тахмин қилмоқда. Уларнинг фикрига кўра, газ қувурлари тезда таъмирланмаса, бутунлай ишдан чиқиши мумкин.
Мавзуга оид
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
11:20 / 08.06.2026
Ўзбекистон фуқароларини Германия меҳнат бозорига жалб этиш кенгайтирилади
08:40 / 06.06.2026