Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда Корея ёнғин ўчириш техника ва технологиялари жорий этилади
Сирдарё вилояти Жанубий Корея билан ёнғин хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни фаоллаштиради.
Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳри ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бош комиссари Хо Сок-гон бошчилигидаги делегация аъзолари Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Дониёр Мадиримов билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Учрашув доирасида ёнғин хавфсизлиги соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, ходимлар малакасини ошириш, қўшма ўқув машғулотлари, маҳорат дарслари ва тренинглар олиб бориш бўйича меморандум имзолашга келишилди.
Ҳамкорлик доирасида томонлар ижтимоий соҳа, иқтисодиёт тармоқлари ва саноат корхоналари, кўп қаватли аҳоли турар жойлари ёнғинга қарши муҳофазасини мустаҳкамлаши, замонавий ёнғин ўчириш техника ва технологияларини амалиётга босқичма-босқич жорий этиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
22:05 / 27.06.2026
Фарғонада газ тўлдириш вақтида автобус томидаги газ баллони ёрилиб кетди
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
12:23 / 22.06.2026