Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйлаб об-ҳавони совуқ антициклон периферияси белгилайди
Фото: KUN.UZ
Бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат марказий ва шарқий ҳудудларда фронт кириб келишида бироз беқарорлик кузатилади.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида, шунингдек, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Фарғона водийси вилоятларида кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи 24-26 даража иссиққача кўтарилади.
4 октябрдан 7 октябргача бўлган кейинги кунларда об-ҳавони антициклоннинг жануби-ғарбий периферияси белгилайди.
5 октябрда антициклон перифериясининг кучайиши ҳисобига жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамол чанг-тўзонлар билан 15-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кечалари 8-13 даража илиқ, кундузи 4-6 октябрда 21-26 даража иссиқ, 7 октябрда 23-28 даража иссиқ атрофида бўлади.
Мавзуга оид
18:52 / 22.05.2026
Ҳафта охирида Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сел келиши мумкин
14:15 / 22.05.2026
Ҳафта охирида ҳам ёмғирли об-ҳаво давом этиши кутилмоқда
10:25 / 20.05.2026
Наманганда дўл ёғмаслиги учун булутларга таъсир кўрсатилди
23:10 / 15.05.2026