Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша Иккинчи жаҳон урушидаги зарар учун Германиядан 1,3 трлн доллар талаб қилди
Берлин Полшанинг репарация тўғрисидаги талабини бир неча марта рад этган.
Полша ташқи ишлар вазири Збигнев Рау Иккинчи жаҳон урушидаги зарар учун Германиядан компенсация тўлаш талаб қилинган нотани имзолади. Бу ҳақда Полша ташқи ишлар вазирлигининг Twitter саҳифасида маълум қилинди.
AP агентлигининг ёзишича, Полша 1,3 трлн доллар сўраган. Раунинг сўзларига кўра, нотада пул маблағлари тўланиши ҳамда оккупация даврида Полшадан олиб чиқиб кетилган санъат асарлари ва архивларнинг қайтарилиши кўзда тутилган.
Рау ҳужжатни хавфсизлик бўйича Варшавада ўтказиладиган конференцияга келадиган Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок билан учрашуви арафасида имзолади.
Збигнев Раунинг қайд этишича, нота Полшанинг «Иккинчи жаҳон урушидаги немис агрессияси ва оккупацияси оқибатларини комплекс мувофиқлаштириш» ниятини ифодалайди.
Берлин Полшанинг репарация тўғрисидаги талабини бир неча марта рад этган. ГФР ҳукуматининг таъкидлашича, Полша 1953 йилда Германияга нисбатан талабидан воз кечган ва буни бир неча марта тасдиқлаган.
Мавзуга оид
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
10:15 / 22.06.2026
Германияда ишлашни истовчилар учун янги дастурлар ишга туширилди
16:09 / 21.06.2026
Киев ва Варшава ўртасида – «орденлар уруши» кетмоқда
12:04 / 18.06.2026