Жаҳон | 14:23 / 03.10.2022
10640
1 дақиқада ўқилади

Россия томонидан эгаллаб олинган Херсонда портлашлар рўй берди

Фото: ТАСС

Россия томонидан эгаллаб олинган Херсонда камида учта портлаш юз берди. Бу ҳақда Россиянинг РИА «Новости» ва ТАСС агентликлари ўз мухбирларига таяниб хабар қилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳудудда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишлаб кетган. 

«Шаҳар устидаги осмонда ракета излари кўринмаяпти. Шу билан бирга, портлаш овозлари ҳам эшитилди», деб ёзади ТАСС.

Бундан олдин Володимир Зеленский Украина Қуролли кучларининг аҳоли пунктларини озод қилишдаги муваффақияти Лиман билан чекланиб қолмаслиги ҳақида гапирганди.

Донецк областидаги ушбу шаҳарнинг озод қилингани ҳақидаги воқеа оммавий ахборот воситалари орасида энг кенг тарқалган ҳодисага айланди, дея қўшимча қилди у. 

Шундай қилиб, 129-ҳудудий мудофаа бригадаси Херсон областининг Архангелское қишлоғи ва Миролюбовка қишлоғини озод қилди, деди Зеленский.

Мавзуга оид