Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ҳар 100 уй хўжалигига нечта енгил автомобил ва маиший техника тўғри келиши маълум қилинди
Маълумот берилишича, Ўзбекистонда ҳар юз уй хўжалигига 170та телевизор, 63та компютер ва 308та мобил телефон тўғри келади.
2022 йилнинг 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда ҳар 100та уй хўжалигига ўртача 53 та енгил автомобил тўғри келган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Шунингдек, қўмита Ўзбекистонда ҳар 100та уй хўжалигига ўртача тўғри келадиган маиший техника буюмлари сони ҳақида ҳам маълумот берди.
Унга кўра, ҳар юз уй хўжалигига тўғри келадиган буюмлар сони қуйидагича:
- Телевизорлар – 170та
- Компютерлар – 63та
- Мобил телефонлар – 308та
- Кир ювиш машиналари – 94та
- Электр чангютгичлар – 64та
Аввалроқ аҳолисида автомобиллар сони энг кўп бўлган ҳудудлар маълум қилинганди.
Мавзуга оид
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
09:29 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар 2 ойда тиббий хизматларга 3,5 трлн сўм сарфлади
09:15 / 02.04.2026