Ўзбекистон | 13:18 / 06.10.2022
6415
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон доимий аҳоли сони бўйича МДҲда учинчи ўринни эгаллади

Ўзбекистон Республикаси доимий аҳоли сони бўйича МДҲда учинчи ўринда қайд этилди.

Фото: Kun.uz

2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республикадаги доимий аҳоли сони 35,3 млн кишини ташкил этган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил 1 январь ҳолатига МДҲ давлатларида доимий аҳоли сонининг фоиздаги улуши энг кўп Россияда кузатилди – 51,3 фоиз.

Ундан кейинги ўринларни мос равишда 14,6 ва 11,9 фоизлик кўрсаткичга эга Украина ҳамда Ўзбекистон эгаллади.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Қозоғистон – 6,5 фоиз;
  • Озарбойжон – 3,5 фоиз;
  • Беларус Р. – 3,3 фоиз;
  • Тожикистон – 3,2 фоиз;
  • Қирғизистон – 2,3 фоиз;
  • Туркманистон – 1,5 фоиз;
  • Арманистон – 1,0 фоиз;
  • Молдова – 0,9 фоиз.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид