Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда КХШТ давлатларининг ҳарбий-ўқув машқлари бошланди
Тожикистонда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) давлатларининг «Чегара-2022» қўшма ҳарбий машқлари бошланди.
Фото: КХШТ
Унда КХШТ давлатлари ҳудудига бостириб кириши мумкин бўлган ноқонуний қуролли гуруҳларга қарши тайёргарлик кўриш ва жанг қилиш кўникмалари ўзлаштирилади.
Машқларда мингга яқин ҳарбийлар ва уч юздан ортиқ ҳарбий-махсус техника, жумладан, самолётлар, вертолётлар ва дронлар қатнашади.
Машқларнинг фаол қисми 17-21 октябрь кунлари Душанба шаҳридан 140 км узоқликдаги Ҳарбмайдон полигонида бўлиб ўтади.
Аввалроқ, Қирғизистондаги «Эделвейс» полигонида КХШТ давлатларининг «Мустаҳкам биродарлик – 2022» ҳарбий машқлари ўтказилиши лозим эди. Аммо машқлар бекор қилинди.
Матбуотда тарқалган хабарларга кўра, бунга Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги зиддиятнинг кескинлашуви сабаб бўлган. Ҳозирча КХШТ котибияти машғулотлар бекор қилинганига муносабат билдирмади.
Тожикистонда ўтказилаётган машқларда Қирғизистон ҳарбийлари ҳам иштирок этиши ҳақида маълумот йўқ.
КХШТ 1992 йилда ташкил қилинган бўлиб, ҳозирги вақтда унга Россия, Беларус, Арманистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон аъзо ҳисобланади.
Мавзуга оид
11:20 / 30.11.2025
“КХШТ мураккаб геосиёсий инқирозда” — Раббимов
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
14:25 / 01.09.2025
КХШТ ядро қуролидан фойдаланиш бўйича машғулотлар ўтказади
21:26 / 25.08.2025